Новости oz planet

OZ PLANET таълим ташаббуси: "Ипак Йўли" АИТБ ходимлари учун рақамли факторинг бўйича тренинг ўтказилди

2025 йил 22 февраль куни OZ PLANET жамоаси "Ипак Йўли АИТБнинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари учун рақамли платформада ишлаш бўйича тренинг ўтказди. Тренингда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидаги юридик шахсларга факторинг хизматларини кўрсатувчи 50 га яқин ходим иштирок этди.

Тренинг семинар шаклида бўлиб ўтди, унда OZ PLANET директори Александр Богданов тақдимот билан сўзга чиқди; сўнгра OZ PLANET платформасининг ишлаши намойиш этилди ва реал кейслар муҳокама қилинди. Тадбирдан кўзланган мақсад факторинг жараёнида мижозлар билан ишлайдиган ходимларнинг малакасини ошириш ва OZ PLANET платформасининг янги функцияларини намойиш этишдан иборат.

Семинар давомида рақамли факторингнинг кичик ва ўрта бизнес компаниялари учун самарали молиявий восита сифатидаги хусусиятлари, шунингдек, унинг банк ва мижозлар учун афзалликлари кўриб чиқилди. Мижозларнинг шахсий маълумотларини ва банкнинг махфий маълумотларини сақлаш учун OZ PLANET рақамли платформаси хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратилди.

"Ипак Йўли" банк ОZ PLANET платформасига уланган 2024 йил сентябрь ойидан бошлаб рақамли факторинг хизматларини тақдим этиб келмоқда. Бу вақт ичида банкда кўплаб кейслар тўпланиб қолди, бу эса ходимларга тажриба алмашиш ва амалиётдан келиб чиққан саволларни OZ PLANET вакилларига бериш имконини берди.

Айниқса, "Ипак Йўли" ходимларини ўқитиш учун йиғилганларнинг ташаббускорлигини алоҳида таъкидлаш лозим. Улар кўплаб саволлар беришди, факторинг маблағларини бериш бўйича аниқ мисолларни муҳокама қилишда фаол иштирок этишди, ўйлантирадиган саволларга жавоб беришдан тортинишмади (ва кўп ҳолларда улар ҳақ бўлиб чиқди). OZ PLANET вакиллари иштирок этган ҳамкасбларининг эътибори, қизиқиши ва иштирокини юқори баҳоладилар.
Тадбирдан сўнг томонлар норасмий муҳитда мулоқот қилиш имкониятига эга бўлдилар, бу эса томонлар ўртасидаги ўзаро тушунишни мустаҳкамлашга хизмат қилди.

"Ипак Йўли" АИТБ ходимлари ўқув тадбирининг афзалликларини таъкидлаб, OZ PLANET ҳамкорлари билан ўқитишнинг кейинги босқичини масофавий форматда ўтказишга келишиб олдилар.