Тошкент, Ўзбекистон - OZ PLANET ва ASIA ALLIANCE BANK Ўзбекистон Республикаси ҳудудида онлайн-факторинг соҳасида банк маҳсулотларини ривожлантиришга қаратилган ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги Меморандумни имзолади. Томонлар шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш ва узоқ муддатли ўзаро манфаатли лойиҳаларни илгари суриш йўлини тутдилар.
Ушбу ҳужжатнинг имзоланиши рақамли молиявий хизматларни ривожлантириш ва бизнес учун факторингдан фойдаланиш имкониятини ошириш учун янги имкониятлар очади.
Ҳамкорлик доирасида компаниялар қуйидагиларни режалаштирмоқда:
Ушбу ҳужжатнинг имзоланиши рақамли молиявий хизматларни ривожлантириш ва бизнес учун факторингдан фойдаланиш имкониятини ошириш учун янги имкониятлар очади.
Ҳамкорлик доирасида компаниялар қуйидагиларни режалаштирмоқда:
- Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида факторингни илгари суриш бўйича қўшма тадбирларни ташкил этиш;
- янги молиявий маҳсулотларни рақамли форматда синовдан ўтказиш;
- ходимлар ва тадбиркорлар учун ўқув дастурларини ташкил этиш;
- мижозларга хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш
Меморандумнинг имзоланиши 2024 йилнинг учинчи чорагида ASIA ALLIANCE БАНКнинг OZ PLANET рақамли платформаси билан муваффақиятли интеграциясининг мантиқий давоми бўлди, бу эса банкка факторингни молиялаштиришни янги босқичга олиб чиқиш, жараённи мижозлар учун максимал даражада қулай ва шаффоф қилиш имконини берди. OZ PLANET платформаси орқали факторингни рақамлаштириш банкка мижоз ва контрагентнинг банк офисида шахсан иштирокисиз, узоқ келишиш жараёнисиз ва ҳимояланган электрон ҳужжат айланиши орқали факторинг тақдим этиш имконини берди. Факторингни онлайн шаклда олиш мижозларнинг айланма маблағларни бошқаришнинг самарали молиявий воситаси сифатида факторингга бўлган қизиқишини оширди.
"Биз рақамли молиявий хизматларни ривожлантириш доирасида АСИА ALLIANCE БАНК билан ҳамкорлигимизни кенгайтиришдан мамнунмиз. Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар бизга нафақат мавжуд факторинг маҳсулотларини ривожлантириш, балки мижозларимиз бизнесининг ўсиши ва Ўзбекистон молия бозорининг ривожланишига ҳисса қўшадиган янги молиявий ечимларни яратиш имконини беради," - дея изоҳ берди OZ PLANET бош директори Александр Богданов.
OZ PLANET ва ASIA ALLIANCE BANK ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш Марказий банкнинг мамлакатда факторингни ривожлантириш сиёсатига тўлиқ мос келади ва Ўзбекистонда бизнеснинг молиявий барқарорлигини оширишга, шунингдек, иккала компаниянинг молиявий хизматлар бозоридаги мавқеини мустаҳкамлашга қаратилган.
