Новости oz planet

OZ PLANET платформаси банкларга онлайн-факторингга уланишни таклиф этди

2023-йил бошидан OZ PLANET факторинг бўйича меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон молия бозорида фаолият юритаётган банклар билан рақамли факторинг платформасига қўшилиш бўйича фаол музокаралар олиб боришни киришди. OZ PLANET’га уланиш молия муассасаларига платформа орқали масофадан туриб маблағ бериш ҳамда “қоғозли” факторингнинг сермашаққат жараёнини рақамли ечимларга алмаштириш имконини беради.

Рақамли платфроманинг технологик инфратузилмасидан фойдаланиш аризаларни кўриб чиқиш ва бир соат ичида мижозга таклиф шакллантириш муддатларини қисқартиради. Бу билан компанияларнинг факторингдан фойдаланиши осонлашади, факторинг битимлари сони ва ҳажми ортади, банклар эса ариза ва ҳужжатларни қайта ишлаш харажатларини камайтиради.