Новости oz planet

OZ PLANET Ўзбекистон Марказий банкидаги факторинг онлайн-платформанинг имкониятларини тақдим этди

2024-йилнинг 26-июл куни Марказий Банкда банк ва молиявий тузилмалари вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди. OZ PLANET компаниясининг CBDO’си Сергей Кушпелев ўз чиқиши давомида қандай қилиб маҳсулот линейкасига факторинг молиялаштиришни киритиш ёрдамида банкларга янги мижозлар оқимини ошириш ҳақида сўзлаб берди ва мамлакатдаги биринчи факторинг операцияларини 100 фоиз онлайн форматда ўтказиш бўйича тайёр ечим – OZ PLANET рақамли платформасининг имкониятларини тақдим этди.

Факторинг – бу мижозларни кичик ва ўрта бизнесга жалб қилишнинг самарали воситаси, чунки айнан шу сегментдаги компаниялар биринчи навбатда шартномаларни муддатидан олдин тўлашни талаб қилишади. Шу билан бирга битимнинг ўзига хос тузилиши туфайли факторинг операцияларида кредит риски пасаяди, операцияларни онлайн форматга ўтказиш ва дебитор – етказиб берувчи – банк занжирини автоматлаштириш эса харажатларни ва аризаларни кўриб чиқиш муддатини қисқартириш имконини беради.

Шундай бўлса-да мураккаб рақамли маҳсулотни мустақил ишлаб чиқиш анчагина меҳнат ва молиявий ресурслар сарфини талаб қилади, унинг татбиқ этилиши эса анча вақт олади. OZ PLANET платформасига уланиб, банк бизнес жараёнлари, тайёрланган ҳужжатлар, IТ-инфратузилмага ва ЭҲА (электрон ҳужжат алмашинуви) тизимига кириш орқали факторинг молиялаштиришни автоматлаштириш бўйича тайёр ишчи ечимга эга бўлади. Банкни платформага улаш ва ишга тушириш атиги 2 ҳафта давом этади.

“Рақамли факторинг – Республика молия бозорида ўз йўлини эндигина бошлаётган маҳсулот, – дейди OZPLANET компанияси CEO’си Александр Сергеевич Богданов.Шубҳасиз, биринчилардан бўлиш бир вақтнинг ўзида ҳам қийин, ҳам шарафли вазифа. Ўзбекистоннинг икки йирик банки бизга ўз факторинг операцияларини ишониб топширганларидан хурсандмиз. Ҳозирнинг ўзидаёқ OZ PLANET’да етказиб беришни тўлиқ масофадан туриб молиялаштириш бўйича реал битимлар амалга оширилмоқда.”
2024-07-26 17:43