Новости oz planet

СҚБ банки рақамли факторингни ишга туширади ва тадбиркорлар учун молиялаштириш имкониятларини кенгайтиради

2023 йил август ойида OZ PLANET рақамли платформаси ва СҚБ банки ("Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ) ўртасида ҳамкорлик тўғрисида келишувга эришилди. Банк OZ PLANET платформасига уланиш жараёни якунлангач, СҚБ томонидан тақдим этиладиган факторинг молиялаштириши Ўзбекистон компаниялари учун рақамли шаклда фойдаланиш имконияти пайдо бўлади. Бу эса OZ PLANETdagi операцияларнинг тезкорлиги, қулайлиги ва хавфсизлиги туфайли СҚБ томонидан таклиф этиладиган факторинг молиялаштиришни янада жозибадор қилади.

Факторинг молиялаштиришидан фойдаланиш учун компания OZ PLANET платформасида рўйхатдан ўтиши ва шахсий кабинетида молиялаштириш учун сўров юбориши лозим. Ариза дарҳол банк ходимларига кўриб чиқиш учун юборилади ва ариза бўйича қарор бир соат ичида ариза берувчига маълум қилинади. Ариза маъқуллангандан сўнг, ҳужжатларни тақдим этиш ва текширишдан тортиб молиялаштиришни ажратишгача бўлган барча кейинги жараёнлар ҳам масофадан амалга оширилади ҳамда барча ҳужжатлар электрон имзолар билан тасдиқланади.