Новости oz planet

Уфқлар кенгаймоқда: KAPITALBANK OZ PLANET ҳамкорлик тармоғига қўшилмоқда

"KAPITALBANK" АТБ ўз мижозларига замонавий онлайн молиялаштириш воситаларидан фойдаланиш имкониятини очиб, ОЗ ПЛАНЕТ ҳамкорлик тармоғига қўшилди. Банкнинг замонавий рақамли платформа билан интегратсиялашуви бизнесга ликвидликка тезкор кириш, айланма маблағларни мослашувчан бошқариш имконини беради ва операцион фаолият самарадорлигини оширади.

OZ ПЛАНЕТга уланиш "KAPITALBANK"нинг рақамли молиявий хизматларни ривожлантириш ва факторинг йўналишини кенгайтириш бўйича стратегиясининг мантиқий давоми бўлди. "KAPITALBANK" АТБнинг 2024-2027 йилларга мўлжалланган стратегик ривожланиш режасига мувофиқ, банк факторингни истиқболли ўсиш йўналишларидан бири сифатида кўриб чиқмоқда ва 2027 йилгача 50 миллион АҚШ доллари миқдоридаги факторинг битимлари портфелини шакллантиришни мақсад қилган. Платформа билан интегратсиялашув жараёнларни автоматлаштириш орқали ушбу йўналишнинг ривожланишини тезлаштиради ва мижозларга рақамли форматда молиялаштиришга тезкор кириш имконини беради.

Платформа билан ҳамкорлик "KAPITALBANK"га кичик ва ўрта бизнес учун рақамли хизматлар қаторини кенгайтириш, шунингдек, мижозлар учун шаффофлик ва қулайликни ошириш имконини беради. Бу "KAPITALBANK"нинг мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, юқори технологияли маҳсулотларни ишлаб чиқиш ҳамда кичик ва ўрта бизнес учун имкониятларни кенгайтириш бўйича стратегик вазифаларига мос келади.
"KAPITALBANK" АТБ вакили бундай қарорнинг бизнес учун долзарблигини таъкидлади:
“Биз онлайн форматда ишлайдиган замонавий молиялаштириш воситаларига бизнес талабининг ортиб бораётганини кўрмоқдамиз. OZ PLANET билан интеграция "KAPITALBANK"га мижозларга юқори даражадаги тезлик, шаффофлик ва қулайлик билан рақамли факторингни таклиф қилиш имконини беради. Биз учун мижозларга бизнесни ривожлантириш ва айланма маблағларни самарали бошқаришга ёрдам берадиган замонавий рақамли ечимларни таклиф этиш муҳимдир”.
OZ PLANET ҳамкорлик тармоғининг кенгайиши, шунингдек, банклар ва бизнеснинг замонавий онлайн молиялаштириш воситаларига бўлган ўсиб бораётган талабини акс эттиради.
“Бизнинг вазифамиз банклар учун рақамли факторингни имкон қадар тез ишга тушириш ва фойдаланиш учун қулай қилишдир. "KAPITALBANK"нинг OZ PLANET билан интегратсиялашуви шуни кўрсатадики, бозор бизнесни молиялаштиришнинг технологик форматларига тобора фаолроқ ўтмоқда,” - деди OZ PLANET бош директори Александр Богданов.
OZ PLANET рақамли факторинг инфратузилмасини изчил ривожлантириб, икки асосий жиҳатга эътибор қаратмоқда:
  • банкларни кенг кўламли технологик такомиллаштиришларсиз тизимга тезкор улаш;
  • бизнес учун ишлаш қулайлиги - интуитив тушунарли интерфейс ҳамда кўп вақт талаб қиладиган келишув ва расмийлаштириш тартиб-қоидаларини минималлаштириш.
"KAPITALBANK" билан ҳамкорлик бизнеснинг онлайн-факторингга киришини кенгайтириш ва Ўзбекистон бозорида замонавий молиявий ечимларни жорий этишни тезлаштириш имконини беради.

"KAPITALBANK" АТБ Ўзбекистондаги энг йирик хусусий банклардан бири бўлиб, 2001 йилда ташкил этилган. Банк жисмоний шахслар ва корпоратив мижозлар учун кенг кўламли хизматларни тақдим этади, жумладан кредитлаш, ҳисоб-китоб ва касса хизматлари, эквайринг, рақамли тўлов хизматлари ҳамда кичик ва ўрта бизнес учун ечимлар.

Банк рақамли хизматлар ва ижтимоий ташаббусларни фаол ривожлантирмоқда. 2024 йилда Ўзбекистон Марказий банки "KAPITALBANK"ни аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишга қўшган ҳиссаси учун "Энг масъулиятли банк" деб эътироф этди.

Банкнинг молиявий барқарорлиги халқаро рейтинг агентликлари томонидан тасдиқланади. 2025 йилда Fitch Ratings банкка "Ижобий" прогнози билан "B" рейтингини, Moody’с "Ижобий" прогнози билан "B1/B1" рейтингини, Standard & Поор’с эса "Барқарор" прогнози билан "BB-/B" даражасидаги узоқ ва қисқа муддатли кредит рейтингини берди.

Сўнгги йилларда "KAPITALBANK" рақамли банкинг ва мижозларга хизмат кўрсатиш соҳасида бирқатор халқаро ватармоқ мукофотларига сазовор бўлди. Банк Ўзбекистонда бир неча бор Visa Awards мукофоти ғолиби бўлган, International Finance томонидан мамлакатнинг энг яхши чакана ва инновацион хусусий банки, шунингдек, Топ Employer халқаро сертификатини олган Ўзбекистондаги биринчи банк сифатида тан олинган.