"Texnomart" савдо тармоғи 2008 йилда ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистонда маиший техника ва электроника савдосига ихтисослашган. "Texnomart" учта форматдаги дўконларга эга: Mini, Standard ва Extra. Улар майдони, жойлашуви ва товарлар ассортиментига кўра фарқланади.
Компания мактабларни компьютерлар билан жиҳозлаш, болалар учун турли бўлимларда ўқиш учун сертификатлар ва лагерга йўлланмалар, қон донорлиги, хайрия пойгаларида иштирок этиш каби мамлакатдаги ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларда иштирок этади, шунингдек, ўзининг ижтимоий ташаббусларини амалга оширади.