Новости oz planet

СҚБ банки OZ PLANET рақамли платформасига қўшилди

2024 йил апрель ойида СҚБ банк ("Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ) ни OZ PLANET рақамли платформасига улаш жараёни якунига етди. Энди Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларидаги корхоналар учун СҚБ банкидан қулай шартларда масофавий факторинг молиялаштириш хизмати мавжуд. Банк 120 кунгача муддатга гаровсиз факторинг тақдим этмоқда.

Банкнинг асосий стратегик мақсадларидан бири операцион самарадорликни ошириш ва жараёнларни рақамлаштириш ҳисобланади. Факторинг хизматини рақамли шаклда кўрсатиш мазкур мақсадга эришишга ёрдам беради, молиялаштириш бўйича қарор қабул қилиш жараёнини тезлаштиради, бутун факторинг жараёнини автоматлаштиради (шахсий учрашувларсиз, ЭРИ орқали электрон ҳужжат айланмаси) ва мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилайди.

Банк факторинг каби талабгир молиявий воситани такомиллаштириш орқали кичик ва ўрта корхоналарга молиявий оқимларни бошқаришда ва тўловларнинг кечикиш хавфини пасайтиришда кўмаклашмоқда.
СҚБ банки ("Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ) Ўзбекистон Республикасининг энг қадимги банкларидан бири ҳисобланади. 1922 йилда Тошкентда Савдо-саноат банкининг Ўрта Осиё идораси сифатида ташкил этилган бу банк бир қатор ўзгаришларни бошдан кечирди ва халқ хўжалигининг турли соҳаларини, айниқса саноат бинолари қурилишини молиялаштирди. 2009 йилда банк "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ номини олди, 2018 йилда эса ребрендинг ўтказиб, СҚБ номини қабул қилди. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда иқтисодиётнинг асосий тармоқларидаги айрим корхоналар банкнинг асосий акциядорлари ҳисобланади.
СҚБ банки кенг кўламли чакана хизматлар кўрсатади, кичик ва ўрта бизнесни кредитлайди, йирик инвестиция лойиҳаларини молиялаштиради. Банк нефть-кимё, биокимё ва нефть-газ тармоқлари объектлари, шунингдек, газ-кимё мажмуаси қурилишига кўмаклашади. Қазиш, машинасозлик ва транспорт тармоқларини, енгил саноатни ва қурилиш комплексини молиялаштиради.

Банк соғлиқни сақлаш, таълим, маданият ва шаҳарни кўкаламзорлаштириш соҳасидаги ташаббусларни амалга ошириш орқали ҳаёт сифатини яхшилашга ҳисса қўшмоқда. Республика ҳудудларининг барқарор ривожланишини қўллаб-қувватлайди.