Новости oz planet

NBU’дан факторинг молиялаштириш онлайн режимда очилди

2023-йилнинг сентабрида Ўзбекистон Миллий банки OZ PLANET факторинг онлайн-платформасига уланди. Эндиликда NBU’дан факторингни банкка бормасдан, мутлақо масофавий форматда расмийлаштириш мумкин. Банк корпоратив мижозлар ва кичик ва ўрта бизнес мижозларини молиялаштириш бозорида энг яхши шартларда 90 кунгача бўлган муддатга гаровсиз онлайн факторингни тақдим этади.

Талабномаларни онлайн расмийлаштириш ва етказиб бериш учун муддатидан олдин тўловни олиш тартиби мижозларга банк маблағларидан фойдаланишни сезиларли даражада соддалаштиради, уларга бизнесни янада самарали бошқариш, етказиб бериш ҳажмини ошириш имконини беради.